Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ масаласи

20:13 / 20.07.2022 | Abdulloh | 1016

Ассалому алайкум! Кеча ҳудди шундай савол бергандим лекин кўп муҳим гаплар қолиб кетипти қайтадан бераётканим учун узур. Аёлим намоз ўқимаса ҳам ўқидим деб мени алдаб юраркан мен буни 2-3 марта билиб қолдим. Бошида яҳши гап билан тушинтирдим кегин қаттиқроқ чоралар кўрдим барибир алдади. Роса ўйлаб охири яна алдасанг талоқсан деб қўрқитаман дедим лекин билмасдан адашиб айтиб йуборишидан қўрқдим. Кегин шундай дедим " Агар яна бир марта уқимаганингни аниқ билиб туриб онгли равишда ўқидим деб алдасанг ёки ўзингни ўқигандек кўрсатсанг талоқсан дедим(ниятим бир талоқ еди 100%). Шундан сўнг аёлим ўзгарди намозларини ростан ўқиди алдамади фақат ўтган куни бомдодни ўқиш учун уйга кирип кетган эди, бир оздан сўнг уйга кирсам ухлаб ётибди уйғотиб бомдод уқидингми десам уйқисраб " ҳа "деди тўлиқ ўқидингми фарзини ҳам ўқидингми десам" ҳа" дедида яна ётди. Кегин кундизи нима деб сўрадингиз ман нима дедим деб бомдодни фақат фарзини ўқиганим есимда суннатни ўқиганим есимда йўқ қоза бўлиб қолмасин деб фарзни ўзини ўқиган бўлишим мумкин деди. Шу ҳолатда талоқ тушадими Олдин талоқ тушма бирор марта ҳам.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бомдоднинг фарзини ўқиган бўлса талоқ тушмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat