Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабрдаги сўроқ-савол

07:04 / 22.04.2015 | Abror | 3991

Ассалому алайкум! Мен сизнинг янги қўйилган “Намоз” китобини ўқиб туриб, қуйидаги жумлани ўқидим: Аҳли сунна вал жамоа ақийдасининг муҳим қисмларидан яна бири Мункар ва Накир исмли икки фариштанинг қабрда савол бериши ҳақлигига ишонишдир. Инсон жасади қабрга қўйилганидан кейин(агар у сувга чўкиб, жасади топилмаса ҳам ёки бирор нарса еб кетса ҳам) Мункар ва Накир исмли икки фаришта ундан «Роббинг ким?», «Дининг нима?», «Пайғамбаринг ким?» деб сўрашади. Уларнинг саволларига тўғри жавоб берганлар роҳатда бўлишади, жавоб бера олмаганлар азобда қолишади.
Мана шу ерда, агар бу саволларга мунофиқлар ёки бошқа бир бу жавобларни жуда яхши биладиган гуноҳкор бандалар тўғри жавоб берса ҳам роҳатда бўлишадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисда: “Жавоблари уларнинг қалбида бўлмагани ёки яхши ўрин олмагани туфайли жавоб беришда тутилиб қолиши” айтилган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat