Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзига бўлган ишонч

14:38 / 07.08.2023 | Rasul | 865

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда психолог ҳамда тренинг ўтувчилар ижтимоий тармоқларда, "ўзингга ишон" деган фалсафий ёндашув олдинга суришади. Яни ўзига қанча кўп ишонса, ҳаракатчан бўлади ва ишларида муваффақият қозонади деган тушунча. Инсон ўзига бўлган ишончни ошириш учун турли машқларни айтиб ўтишади. Улардан базиларини айтиб ўтадиган бўлсак ҳар кун ойнага қараб бир неча бор сен зўрсан дейиш, бирор кичик ёки катта бўлсин ишни маромига етказса сен уддаладинг сен қила олдинг, сен зўрсан деган сўзлар билан мақташлик керкаклиги такидлашади! Ислом шариатида қандай қаралади, мусулмон инсон бундай фикрларга қандай қараши лозим?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзига бўлган ишонч бу ҳар бир инсон шакллантириши керак бўлган муҳим хислатдир. Ундан мурод ўз кучидан ғурурланиш эмас. Балки, ўзидаги қобилиятларни идрок қилиш ва уларга Аллоҳ инъом этган неъмат деб қарай олишдир. Агар киши ўзидаги қобилиятни кўра олмаса, эътироф эта олмаса уни журътасизлик, қўрқоқлик ва нўноқлик эгаллаб олади. Агар ўзидаги қобилиятни ҳис қилсаю лекин уни шахсий ютуқ деб санаб, Аллоҳни унутса, бу осийликдир, ужбнинг айни ўзидир. Мўмин киши иккисининг ўртасида бўлиши керак. Ўзидаги хислатни эътироф этади, аммо уни Аллоҳнинг тортиғи эканини бир он ҳам унутмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat