- Ўзингиз тўраларадан бўла туриб, тўралар ҳақида маълумот беринг дея савол беришингиз сизга обрў келтирмайди. Тўралар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлари эканлигини даъво қилувчи шахслар. Улар шунинг учун бошқаларга қиз беришмайди. Аммо бу шариатга унча тўғри келмайди. Бу гапни кейинроқ оилада жанжал чиқмаслигини ўйлаб айтилган. Яъни, эр-хотин бир даражада бўлмаса, бир-бирини паст санаши содир бўлиши юзасидан.