Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрдан аразлаш

08:28 / 31.07.2016 | Abdulloh | 8161

Ассалому алайкум! Ўз эридан аразлаб тўшагини алоҳида қилиб ётиши гуноҳлигини била туриб, аёлим шу ишни қилаяпти. Унга бу иши гуноҳлигини эслатиб ўтсам ҳам фойда бeрмаяпти. Шу ҳақда оят ва ҳадисларда қандай ваъидлар кeлган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Биз ҳолатнинг асл ҳақиқатидан бахабармиз. Балки эр томонидан аёлга озор ва зулм бўладиган ишлар содир бўлаётгандирки, аёл билиб туриб шу ишни қилаётгандир. Эр, “Ўз ишимга ўзим жавоб бераман. Сен ўз ишингни қил” деб, аёлни ҳаққини адо қилмай ўзининг ҳаққини талаб қилиш ҳам инсофдан эмас. Агар аёлингиз Аллоҳ буюрган ишларда итоатсизлик қилаётган бўлса, у ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтганлар. عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: لَا تُؤْذِي امْرَأَةٌ زَوْجَهَا فِي الدُّنْيَا إِلَّا قَالَتْ زَوْجَتُهُ مِنَ الْحُورِ الْعِينِ: لَا تُؤْذِيهِ قَاتَلَكِ اللهُ، فَإِنَّمَا هُوَ عِنْدَكَ دَخِيلٌ يُوشِكُ أَنْ يُفَارِقَكِ إِلَيْنَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُ Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир хотин бу дунёда эрига озор берса, албатта, унинг «ҳури ийн»дан бўлган хотини «Унга озор берма! Аллоҳ сени ҳалок қилсин! У сенинг олдингда қўноқ бўлиб турибди, холос. Яқинда сени тарк этиб, биз томон жўнайди», дейдилар», деганлар». Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган. Шарҳ: Ушбу ҳадисаи шариф ҳам аёл киши ўз эри билан доимо яхши муомалада бўлиши кераклигига, эри ундан озор кўрмаслик ҳаққига эга эканлигига далилдир. Бу ҳақни яхшилаб тушуниб олиш ва уни поймол қилмасликка ҳаракат этиш зарур. Уламоларимиз бошқа шаръий далиллардан эрнинг яна бошқа ҳақларини топганлар. Еттинчи ҳақ – одоб бериш ҳаққи. Эр оила бошлиғи сифатида хотинига одоб бериш ҳаққига эга. Бу маъно Қуръони Каримда ва ҳадиси шарифда ўз ифодасини топган. Аёл кишидан итоатсизлик содир бўлса, эр ваъз-насийҳат қилади, бўлмаса, ўрнини бошқа қилиб ётади, яна ҳам бўлмаса, ачитмайдиган қилиб уради ва охири бориб, икки томондан ҳакам тайин қилинади. Бу жараённи, иншааллоҳ, келажакда ўрганамиз. Саккизинчи ҳақ – Шофеъий ҳамда Моликий мазҳаблари уламолари «Ҳайз, нифос ва жунубликдан кейин ғусл қилиш ҳаққи ҳам эрнинг хотиндаги ҳақларидан бири», деганлар. Чунки аёл ҳайз ва нифосдан кейин ғусл қилмаса, эр унга яқинлашиши мумкин эмас. Шунинг учун у хотинини ғусл қилишга мажбурлаш ҳаққига эга. Жунуб аёл эса тезроқ ғусл қилиб, намоз ўқиши лозим. Тўққизинчи ҳақ – эр маҳри муъажжални адо қилган бўлса, хотинини ўзи билан сафарга олиб кетиш ҳаққига эга. Яъни, маҳрнинг бир бўлагини кейин беришга келишилган бўлса ва эр уни ҳам хотинига бериб, маҳрдан бирйўла қутулган бўлса, хотинини ўзи билан сафарга олиб кетиш ҳаққига эга. Аммо маҳрнинг ҳаммасини тўламаган бўлса, ундай қила олмайди. Ҳамма ҳужжат ва далилларни ўрганган уламоларимиз эрнинг хотиндаги ҳақларини қуйидагича баён қилганлар: 1. Ҳузурида эри бор вақтда аёл киши эрининг рухсатисиз нафл рўза тутмаслиги лозим. 2. Аёл киши эрининг рухсатисиз бегона одамни уйига киритмаслиги шарт. 3. Шаръий узри бўлмаса, аёл киши эри хоҳлаган вақтда унинг жинсий эҳтиёжини қондириши керак. 4. Хотиннинг эрга итоат қилмоғи. 5. Аёл киши ўз эри ёмон кўрадиган кишиларни уйга киритмаслиги ва унинг тўшагига ўтирғизмаслиги керак. 6. Барча ишларда эрга нисбатан яхши муомалада бўлмоқлик. 7. Эр хотинига одоб бериш ҳаққига эга. 8. Шофеъий ва Моликий мазҳабларида аёл кишининг ҳайз, нифос ва жунубликдан кейин ғусл қилиши ҳам эрнинг хотиндаги ҳақларидандир. 9. Эр маҳри муъажжални адо қилган бўлса, хотинини ўзи билан сафарга олиб кетиш ҳаққига эга. Шунингдек, эрнинг одоблари ҳам бор: 1. Эр тўй қилиши мустаҳабдир. 2. Эр хотинига ҳусни муомалада бўлиши ва унинг озорларига чидаши лозим. 3. Эр ҳазил-мутойиба ва кўнгилхушлик билан аёлини эркалатиб туради. 4. Эр ҳазил-мутойиба ва кўнгилхушликка ўхшаш ишларда мўътадил бўлиши шарт. 5. Эр рашк қилишда мўътадил бўлиши керак. Беҳудага рашк қилмайди. 6. Эр нафақада мўътадил бўлиши зарур. Жуда қисиб ҳам қўймайди, исрофга ҳам йўл қўймайди. 7. Эр ҳайз, нифос, истиҳозага ўхшаш нарсаларнинг шаръий ҳукмларини ва бошқа дийний илмларни ўрганиши, аёлига ҳам ўргатиши керак. 8. Эр хотини билан бўладиган жинсий алоқанинг барча ҳукм ва одобларини яхшилаб ўрганиб, уларга амал қилиши лозим. 9. Эр бола туғилганда қилиниши лозим бўлган барча амалларни яхшилаб ўрганиб, татбиқ қилиши матлуб. 10. Эр талоқ масалаларини яхшилаб ўрганиши, талоқ сўзини айтишга зинҳор шошилмаслиги лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat