- Ва алайкум ассалом! Ийсо алайҳиссалом тирик ҳолатда осмонга кўтарилганлар. Бу қатъий далиллар билан собит бўлган, иймон келтиришимиз фарз бўлган амаллардандир. Кимдир Ийсо алайҳиссалом қатл қилинган, сўнг осмонга кўтарилган деса ҳам у кофир бўлади. Чунки Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади:
وَقَوْلِهِمْ إِنَّا قَتَلْنَا الْمَسِيحَ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ رَسُولَ اللّهِ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَكِن شُبِّهَ لَهُمْ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُواْ فِيهِ لَفِي شَكٍّ مِّنْهُ مَا لَهُم بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلاَّ اتِّبَاعَ الظَّنِّ وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينًا
157. «Биз Аллоҳнинг расули Масиҳ Ийсо ибн Марямни ўлдирдик», – деганлари учун. Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам. Лекин уларга шундай туюлди. У ҳақда ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шакдадирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар. Уни аниқ ўлдирмаганлар. Валлоҳу аълам!