Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мушкамбар ҳақида

15:20 / 30.09.2018 | Amirxon | 7287
Ассалому алайкум! Анча олдин бир танишимдан эшитган эдим, яъни мушкамбар суриб ўқилган намоз, оддий ўқилган намоздан даражаси котта бўлар экан. Шу рост гапми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади: 

 يَا بَنِي آدَمَ خُذُواْ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍ وكُلُواْ وَاشْرَبُواْ وَلاَ تُسْرِفُواْ إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ۝ 

31. Эй Одам болалари! Ҳар бир ибодатда зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас.
Ушбу ояти каримадан зийнатланиш остига покиза кийим ва хушбўйланишлар ҳам кириби кетади. Ояти каримада намоз ўқимоқчи бўлган инсон зийнатланиб олиши кераклиги айтилган. Шунингдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларидаги устунлардан бири “Ал утуваанатул мухоллақо” деб номланар эди. Унга хушбўйликлар суртилиб, бутун масжидни хушбўй қилиб турар эди. Фуқаҳолар инсон намоз ўқийдиган жойини хушбўйлантиришни мустаҳаб санаганлар. Доимий хушбўйланиб юриш эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг яхши кўрган суннатларидан бўлган. Жуманинг суннатларидан бири хушбўйланишдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat