- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ бандасини тавбасидан ниҳоят даражада хурсанд бўлади. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади:
إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ
222....Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир», – деб айт.
Ушбу ояти каримада тавба қилиш билан бирга ўша гуноҳ ишга қайта ботмаслик ва ўзини пок тутишни ҳам зикр қилинган. Чунки бир инсон ботқоқликда туриб қанча устидан сув қуймасин, ботқоқликдан чиқмагунича яна кирланиб қолаверади. Шунинг учун аввал ботқоқликдан чиқиб, сўнг устидан сув қуйса ва қайта ботқоққа қадам босамаса тавбасида содиқ бўлган бўлади. Валлоҳу аълам!