Ассалому алайкум! Саволим Кифоя китоби 73-бетдаги; Кон-ер ости бойликлари закоти ҳақида. Закотни истелоҳдаги маъносидан шуни тушундикки у нисобга тўлган молга фарз бўлар экан. 73-бетдаги мавзуни яхши англамадим. Бу ерда қандай закот ҳақида кетяпти? Бу ерда гап истелоҳдаги закотмас луғавий закот ҳақида кетяптими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўша матнларнинг давомида “тижорат ёки зироат қилмасдан топиб олинган бўлса” деб ёзиб қўйилган. Валлоҳу аълам!