Ассалому алайкум! Бир киши шундай бир ривоятга ўхшаш нарса айтган эди. Шуни саҳиҳ ё саҳиҳ эмаслигини айтиб берсангизлар. Мусо алайҳиссалом даврида бир эр хотин яшаган экан. Уларни фарзандлари бўлмабди ва Мусо алайҳиссаломга дебтики "Оллоҳга айт илтимос бизгаям бир фарзанд ато қилсин". Мусо алайҳиссалом бу гапларни Оллоҳга еткзибди. Бунга жавобан Оллоҳ "бу уларни тақдири ва буни ўзгартирмайман" деб айтибди. Мусо алайҳиссалом бу гапларни ҳалиги эр хотинга айтиб берибди. Улар дот вой солишиб йиглашибти. Буни кўрган Мусо алайҳиссалом "фалончи бир ерда авлиё бор, шунга илтимос қилиб кўринглар " дебти. Улар авлиёни олдига бориб бор гапни айтиб берибди. Авлиё Оллоҳга айтибди "Ё роббим мен сени ибодатинга бутун умримни сарфлардим. Туну куним сени зикрнинг билан ўтди. Мендай бир қулингни бир илтимосини қабул қил, шу қулларингга раҳм қил ва бир фарзанд бер деб дуо қилибди. Ва дуоси ижобат бўлибди. Шу ё бўлмаса шунга ўхшаш ҳадис, ривоят борми? Жавоб кутаман.