Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илмни устоздан ўрганишлик

23:07 / 02.10.2018 | 1581
Ассалому алайкум! Илм устоздан урганилиши хакидаги маколани Ислом.уз дан ўқидик. Хозир минглаб мусулмонларга хаммасига хам устоз топиш мураккаб ишга айланган, кўпчилик китоблардан ўқиб юради. Агар китобларга устозсиз берилиш яхшиликка олиб келмаса, шунча китоб чиқазишдан кўзланган мақсад нима? Чунки устоз масаласи ўта мураккаб эканлигини сизлар хам биласизларку?! Мисол учун мен Ҳазрат раҳимаҳуллоҳни китобларини ўқийман, энди нима қилишим керак? Тўхтатиб бирор устоз топмагунча ўқимаслигим керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсоннинг нажоти соф ақийдага боғлиқ. Кўрмайсизми ғайридинларни Аллоҳ таоло Қуръон каримда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ҳадисларида жаҳаннам аҳлидан деб айтганлар. Ҳолбуки уларнинг жуда кўплари мусулмонлар қиладиган ибодатдан ортиғини қиладилар, ўзлари ибодат қиладиган нарсаларига ҳам муҳаббатлари минг чандон зиёда бўлади. Чунки улар Аллоҳ ва расули, охират ҳақида тўғри эътиқодда эмаслар. Тўғри эътиқодда бўлиши учун илми саҳиҳ бўлиши керак. Тўғри илмни эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, у зотдан кейин саҳобалар, тобеъин, табаъ-тобеъинлардан ва уларга силсиласи уланиб давом этиб келаётган устозлардан ўрганиш шарт. Аллоҳ таоло Қуръон каримда бу силсила қиёматгача давом этишини баён қилган. Бошқа тоифалар эса бир чиқиб гуриллаб аланга олади, сўнади. Яна бошқаси чиқади ва яна сўнади. Силсилали илм эса давом этаверади. Сиз ҳам илм олишда ўшандек устозлардан олинг ва ўшандек устозларнинг китобларини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat