Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Агар инсон Аллоҳ Сенинг розилигинг учун малум бир гунох ишни тўхтатдим қайтиб қилмайман деб яна ўша ишни қилиб қўйса, бунинг ҳукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Банданинг иши хато қилиш ва орқасидан астойдил тавба қилиш. Инсон фаришта эмаски ундан асло хато содир бўлмаса. Шайтон ҳам эмаски гуноҳни қилиб тавба қилишга мутакаббирлик қилса. Тавба қилиш керак. Валлоҳу аълам!