Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мени иккита қизим бор. Туғилганида қулоғига азон чақирилмаган. Мен кейин билганман, кейин ўзим қулоғига азон чақирганман. Шу чақирганим амал қиладими ёки биронта домлага чақиртиришим керакми? Олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз чақирганингиз кифоя қилади. Валлоҳу аълам!