Ассаламу Алайкум Wа Раҳматуллоҳи wа Баракатуҳ Шайҳ Ҳазратлари!Менинг саволим қуйидагича. У никоҳ аҳди ҳақида.Ушбу сайтда Кифоя китобидан Никоҳ ҳақида келтирилган. ҳттп://ислом.уз/ъонтент/виэw/742/108/Менинг саволим ниҳоҳ ақди ҳақида. Биламизки мана шу ақд тузилиши билан. Куёв ва Келин бир бирларига эр ва аёл бо'ладилар.Никоҳ ақдининг рукнлари ва шартлари мавжуд бо'либ уларнинг бирортаси бажарилмаса никоҳ ботил бо'лади.Менинг саволим валийнинг ҳозир бо'лиши ҳақида.Кифоя китобида қуйидагича келтирилган:Никоҳ тугуни ийжоб ва қабул ила боғланади. «Ийжоб» ақди никоҳда иштирок этадиган икки томоннинг биридан шу масалада аввал содир бўладиган нарса, «қабул» эса иккинчи ўринда содир бўлган нарсадир. Мисол учун, бир эркак, аёл кишига, менга хотин бўлишга розимисан? деса «ийжоб» бўлади. Аёл унга, розиман, деб жавоб берса «қабул» бўлади. Ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин. Валийлар ёки вакиллар орқали ҳам «ийжоб қабул» [у]бўлиши мумкин[/у].Ҳанафий мазҳабида фақат ийжоб ва қабулгина никоҳнинг рукни ҳисобланади."Кейин пастроқда эса:"Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «[у]Валийсиз[/у] ва икки одил гувоҳсиз никоҳ йўқдир», Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилган.Валийни Ҳанафий мазҳаби никоҳнинг шартларидан бири деса ҳам, бошқа мазҳаблар никоҳнинг рукнларидан бири, деганлар. Шунга биноан, валий никоҳнинг тўғри бўлиши унга боғлиқ шахс бўлади."деб келтирилган.Лекин яна бошқа ҳадис ҳам бор. “Ҳэч бир аёл бошқа бир аёлни турмушга узатиши (никоҳлаши) мумкин эмас ва ҳэч бир аёл [у]ўзини ўзи узатиши (никоҳлаши) ҳам мумкин эмас[/у].” Ибн Можа ривоят қилган, 1782, “Саҳиҳ ал-Жомиъ”, 7298.“Валийсиз никоҳ дуруст эмас. Кимнинг валийси бўлмаса султон унга валий бўлур". ибн Можа ва имом Аҳмад, 1880, “Саҳиҳ ал-Жамии”, 7556.[у]Шунинг учун аслида никоҳ ақди пайтида ийжоб келиннинг о'зидан эмас балки унинг Валийси тарафидан бо'лиши керак деб келтирилган ҳусусан Шайҳ Муҳаммад ал-Мунажжиднинг www.исламқа.ъом сайтидаги никоҳга оид фатwоларда[/у].Мана шу менинг саволим. Чунки ҳадисда қат'ий мумкин эмаслиги келяпти.Шу билан бирга этишимиз керак бо'лган яна бир фикр.Имом Абу Ҳанифа – Нўъмон ибн Собит – раҳматуллоҳи алайҳ этганларки: "[у]Агар қайси бир ҳадис саҳиҳ (у кишининг назарида заиф бўлгану кейинчалик унинг саҳиҳлиги аник) бўлса у менинг мазҳабимдир[/у]". Яъни Пайғамбар алайҳис саломга тўлиқ эргашиш менинг мазҳабим демоқчилар. Бу ривоятни Ибни Обидийн “Хошияда” нақл қилган. Ал-Фалланий “Ал-Ийқоз” китобида у кишидан нақл қилган ривоятда: "[у]Агар гапим Қуръон ва ҳадисга хилоф бўлса гапимни деворга уриб, Қуръон ва ҳадисни олинглар[/у]",- деганлар. Имомдан бундай таълим-тарбияни олган шогирдлари Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ Мадинага сафар қилиб, Мадинада Имом Молик билан учрашиб илмий мунозаралар олиб боради. Мунозаралар мобайнида ўзининг саҳиҳ ҳадисларга хилоф бўлган бир нечта фатволари борлигини билиб дарҳол фатволаридан қайтади. Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг суннатга бунчалик қаттиқ туриб амал қилиши ҳозиргача илмий китоб ва мажлисларда тасаннолар билан зикр қилинади. Улар ҳақида бундай ривоятлар жуда кўп. Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари мен юқорида келтирилган гаплар билан мужтаҳидларга эргашиш керак эмас демоқчи эмасман. Оддий одамлар (уламолардан фарқли равиш) бир олимнинг со'зларига эргашишга мажбур бо'лади. Ижтиҳод бу жуда буюк ибодат. Агар мужтаҳиднинг ижтиҳоди ното'г'ри бо'лса ҳам у аржга эга бо'лади мадомики иҳлос билан бо'лган бо'лса. Аллоҳ рози бо'лсин мужтаҳидлардан.Лекин илмдан ҳабари борлар уша мужтаҳидлар о'злари белгилаб берганидек эргашишлари керак эмасми?Чунки ҳадис билан ижтиҳоднинг орасида қарама қаршилик бо'лса ҳадис олинади.Аллоҳ барча мусулмонларни ҳақда иттифоқ қилсин.Пайг'амбаримиз Муҳаммадга , у зотнинг аҳли ва ас'ҳобига Аллоҳнинг салаwот wа саломлари бо'лсин. Wалҳадулиллаҳи Роббил А'ламеэн.Ассаламу Алайкум Wа Раҳматуллоҳи wа БАракатуҳу
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Жумҳури уламолар ушбу сиз келтирган ҳадисни дастак қилиб, валийсиз ва унинг розилигисиз никоҳ жоиз эмас, дейдилар. Бунга қўшимча равишда яна бир неча оят ва ҳадисларни ҳам далил қилиб келтирадилар.Ҳанафий мазҳаби уламолари эса, никоҳнинг тўғри бўлишлигига валий бўлиши шарт эмас, дейдилар. Улар ҳам учта оят ва бир нечта ҳадисларни далил қилиб келтирадилар. Ушбу ҳадисни эса, комил никоҳ ҳақида, дейдилар. Яъни, валий бўлмаса, комил никоҳ бўлмайди, деганидир, дейишади.Ҳанафий уламолар ўз фикр-ижтиҳодларини қувватлаш учун нақлий далилдан ташқари ақлий далил ҳам келтирадилар. Шариат, дейишади улар, балоғатга етган қиз болага ўз молу мулкида ўз ихтиёри билан тасарруф қилиш ҳақини берган, нафс унинг учун молдан кўра яқинроқ ва азизроқ, қандоқ қилиб аёл киши ўз нафсида ўз ҳолича тасарруф қила олмайди?!Лекин, бу тортишув кўпроқ уламолар орасидаги назарий тортишувлар доирасидан нари чиқмайдиган масалалардандир. Амалда эса, валий ҳамма жойда бор. Ҳанафийлар ҳам валий ким, уни ихтиёр қилиш қандоқ бўлади ва ҳаказо масалаларни батафсил баён қиладилар.Ҳадис саҳиҳ бўлса, ижтиҳодни қўйиб уни олишга ҳамма келишган. Аммо бу ишни ҳар ким қилавермайди. Маълум илмий даражадаги олим бўлиши керак. Бу каби ишлар қилиб бўлинган дейди мазҳаб фуқаҳолари. Шу билан бирга усули фиқҳ қоидасига биноан бирор киши мазҳабларнинг далилларини таққослаш ва улардан кучлисини танлаш даражасига етган бўлса, мазкур таққослаш натижасига ўзи амал қилади. Ихтилоф чиқишини олдини олиш учун бошқаларга айтмайди.