Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Яхшимисиз. Илтимос, мана шу саволларга жавоб берсангиз. Савол: Менинг бир холам бор эди. Унинг эри гиёҳвандликка берилган экан. У 15 йил, холам эса 4 йил ҳаммадан сир сақлаб юрган. Кейин бу ҳақида гап-сўз тарқалиб кетгандан кейин ундан деярли барча хабар топган. Биз эса яқинда билдик. Шунда холам безовта бўлиб, эри уйидаги нарсаларни ҳам сота бошлаганини айтди. Уни уйланадиган боласи, турмушга чиқадиган қизи бор, шуларни ўйламайди, эримга қарагим ҳам йўқ, совиб кетдим, деди. Бундай ҳолда холам эри билан ажрашиши керакми? Шу ҳақда сиздан маслаҳат сўрамоқчи эдим. Шариатнинг ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Холангизнинг ўзлари билади. Хоҳласалар ажрашишлари мумкин.