Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муробаҳа

00:00 / 14.09.2011 | eski savollar | 3113
[қуоте аутҳор=ҳикмет1001 линк=топиъ=25813.мсг142663#мсг142663 дате=1315830058] Ассалому алайкум ҳурматли Устоз - Шайх Хазрлатлари! Исломга хизмат қиламан деб ушбу сайтга ажратган ҳар бир сониянгиз учун Аллоҳ Сизга беҳисоб ажру-савоблар ёзсин! Аллоҳ Исломни устун қилсин! Амин.Хурматли Шайх хазратлари! Бир мавзуда бераётган саволларим учун узр со'райман. Ношар'ий иш қилиб қо'йишдан қо'рқаман.Узоқ муддатга автомашина сотишни ният қиляпман. Автомашина керак бо'лган одам (харидор), бозордан о'зига ёққан машинани танлайди. Мен машинанинг нархини машина эгасига то'лаб, о'зимнинг номимга хужжатлаштираман. Кейин харидорга машинани узоқ муддатга сотаман. У одам биринчи каттароқ суммани то'лайди кейин хар ойда муайян суммани то'лаб боради. Машинани о'зимга сотиб олиб, харидор томонидан то'ловлар амалга оширилишидан олдин, яни харидор билан узоқ муддатга сотишга шартлашганда, машинани унинг номига расмийлашитириб беришим керакми ёки харидор охирги то'ловни амалга оширгандан кейин ҳам расмийлаштириб берсам жоизми? Чунки харидор савдонинг шартларига риоя қилмасдан, то'ловларни амалга оширмай машинани о'зиники қилиб олиш эҳтимоли бор ва бу эҳтимол катта.Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллоҳ Сиздан абадиян рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Охирида номига ўтказиб берсангиз ҳам бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat