Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳақида тушунча берсангиз

18:41 / 06.10.2018 | MUHAMMADYUSUF | 2886

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизлардан бир масалага ойдинлик киритиб беришингларни илтимос қиляпман. Аёлим билан жанжаллашиб қолган пайтимда унга жаҳл устида бошинг очиқ, жавобинг ўзинг билан деб айтган эдим. Аёлим эса сизларга шу масала бўйича савол жўнатган экан. У савол қуйидагича: Хўжайним билан кўп жанжаллашамиз. У аччиқ устида ҳозир талоқсан, деган гапни кўп ишлатади. Ҳозир мен онамларникидаман, хўжайним телефон қилиб “бўлди бошинг очиқ деявер, хоҳласанг талоқ деб тушун” деди. Шунга илтимос аниқлик киритиб беринглар, деган саволига сизлардан:  Неча маротаба айтган бўлса, у гаплар билан ўшанча талоқ тушади, деган жавоб келяпти. Менинг саволим эса қуйидагича: Жанжални бостириш учун ҳозир талоқ айтиб юбориш ҳеч нарса эмас, шунинг учун ўзингизни босиб олинг, деган ниятда айтилса ҳам талоқ тушадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Бошинг очиқ деявер, хоҳласанг талоқ деб тушун” деган гап учун сизни ниятингиз керак эмас. Орага талоқ тушади. Нечталигини аниқлаб олиш учун икки томоннинг гувоҳлигида жонли мажлисда аниқлаб олинглар. Ўзингизга яқин жойдаги бирон аҳли илмга учраб, жонли равишда масалага аниқлик киритиб олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat