Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжи ҳудудидаги қабристонда намоз ўқиш

00:00 / 20.04.2007 | eski savollar | 4398

Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари. Мен яқиндагина сизнинг "Ҳадис ва ҳаёт" китобингизнинг 6-жузининг 2-қисмида "намоз ўқиш макруҳ ҳисобланган жойлар" бўлимида қабристонда намоз ўқиб бўлмаслиги ҳақида ўқиб қолдим. Менинг ўқиш жойим олдида масжид бўлиб, мен унга иложи борича тушликка чиққан пайтларимда ҳам кириб, пешин намозини жамоат билан бирга ўқишга ҳаракат қилиб турар эдим, лекин масжид ичида, яъни унинг ҳудудида кичикроқ қабристон бор, имом ҳутба ўқийдиган марказий ҳона ойнасининг шундоққина ўнг томонида ҳам қабрлар кўриниб туради, яъни қибланинг ўнг томонида, бу масжидга айниқса жума кунлари кўп одам келади, энди мен нима қилай? Бошқа масжидга борайми? Менинг у эрда ўқиган намозларимчи, уларни ҳаммасини қайта ўқишим керакми? Билимсизлигим учун узр сўрайман, жавобингизни интиқлик билан кутиб қоламан, Аллоҳ сиздан рози бўлсин .


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Бунга ўхшаш саволлар кўпайиб қолгани учун батафсилроқ жавоб бермасак, ҳадеб такрор бўлаверади шекилли.
 Жавобни Миср араб жумҳуриятининг ҳозирги муфтийси Фазийлатли Шайх Али Жумъа жанобларининг «Ал-Калимут Тоййиб Фатавий асрийя» номли китобларининг 35-36- бетларидан таржима қилиб келтиришга ижозат бергайсиз.
 Қабри бор масжиддаги намознинг ҳукми қандай?
 «Ичида қабри бор масжидлардаги намоз ҳақидаги муаммо машҳурдир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг масжидларида қабрлар бор. Фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларининг қабрларигина эмас. У масжидда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳуларнинг қабрлари ҳам бор. Бундан ташқари баъзи маълумотларга қараганда Шофеъий фиқҳи бўйича «Матул ғоя ват тақрийб» китобининг соҳиби Абу Шужоъ ҳам ўша ерга дафн қилинган.
 Мусо ибн Уқба сийратда келтирган саҳиҳ ҳадисда айтилади:
  «Абу Бусайр Сийфул баҳр ёки Жуддада вафот этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида унинг устига масжид қурилди».
 Аллоҳ таоло «Каҳф» сурасида айтади:
 «Ишларига ғолиб келганлар эса: «Уларнинг устларига, албатта, масжид қуриб олурмиз», дедилар» (21-оят).
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг бу ишларини инкор қилмадилар. Тафсир китобларида келган саҳиҳ хабарларда улар мўмин қавм бўлгани айтилган. Бу масаладаги тушунмовчилик фиқҳни билмаган баъзи кишиларнинг Бухорийнинг қуйидаги ҳадисини тўғри тушунмасликлари оқибатида келиб чиққан.
 «Аллоҳ яҳуд ва насороларни лаънатлади. Улар анбиёлари қабрларини масжид қилиб олдилар».
 Уламолар, улар ўша қабрларнинг ўзига сажда қилдилар. Уларнинг атрофида масжид қурганлари йўқ, дейдилар.
 Бу ҳадис саҳиҳ. Бухорийда бор. Лекин унинг маъноси ҳалиги тушунмаган одамлар айтганидек эмас. Бас, Тонжадан тортиб то Жакартагача қабрлари бор масжидларда намоз ўқиш жоиз. Барча уламолар бундай намозни жоиз деганлар. Чунки Бухорийнинг ҳадисидаги масжидларнинг маъноси Авлиё ва Анбиёларнинг қабрларига сажда қилишни англатади. Улар худди Узайрга ибоат қилганлари каби. «Узайр Аллоҳнинг ўғли, дедилар» (Тавба: 30). Ва Ийсога ибодат қилганларидек. «Масийҳ Аллоҳнинг ўғли, дедилар» (Тавба: 30). Бу нарса улар учун бегона эмас.Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрнинг атрофига масжид қуришдан қайтарган эмаслар. Фақат қабрнинг улуғлаб унга сажда қилишдан қайтарилган». Сиз бўлса, деразасидан қабр кўринадиган масжидда намоз ўқиса бўладими деб юрибсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat