Ўртача бўлиш керак. Мактубга назар солинадиган бўлса, сизнинг тўғрилгингиз очиқ ойдин кўриниб турибди.Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз рукуъ қилсаю, сўнгра рукуъида «Субҳана Роббиял азийм» деб уч марта айтса, батаҳқиқ рукуъи батамом бўлади. Бу энг озидир. Қачон сажда қилса-ю, сўнгра саждасида «субҳана Роббиял Аъло» деб уч марта айтса, батаҳқиқ саждаси батамом бўлади. Бу энг озидир», дедилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Намозхон одам рукуъда энг камида уч марта «субҳана Роббиял Азийм»ни айтмагунича рукуъи баркамол бўлмаслиги. Ундан кўп айтса, ибодатининг камоли ўсиши.2. Намозхон одам саждасида энг камида уч марта «Субҳана Роббиял Аъло»ни айтмагунча саждаси баркамол бўлмаслиги. Уч мартадан кўп айтса, ибодатининг камоли ўсиши.Ушбуни ҳамма мазҳаблар бир овоздан қабул қилганлар.- Ҳузайфа рукуъ ва саждани батомом қилмаган бир кишини кўриб: «Намоз ўқимадинг! Агар ўлсанг, Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни халқ қилган табиатидан бошқа табиатда ўласан!» деди. Бухорий ва Насаий ривоят қилганлар. Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳу машҳур саҳобалардан, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарсани эшитиб, билмасалар гапирмайдилар. У киши розияллоҳу анҳу рукуъни ва саждани тўлиқ қилмай, бошқа ривоятда айтилишича худди қарға ерни чўқигандек қилиб, намоз ўқиган одамни кўриб унга танбеҳ бердилар. Танбеҳ берганда ҳам, ашаддий танбеҳ бердилар. Бу ўқиган намозинг намоз эмас. Агар доим шундоқ қилиб намоз ўқиб юрган бўлсанг ишинг чатоқ. Мабода ўладиган бўлсанг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг миллатларидан бошқа миллатда ўласан, деган маънодаги гап айтдилар. Бу кофир ҳолингда ўласан, маъносини бошқа лафзлар ила ифода этилиши эди.Ушбу ривоятни далил қилиб Имом Шофеъий, Имом Аҳмад ва Ҳанафийлардан Имом Абу Юсуфлар рукуъ ва саждада хотиржам бўлиш фарздир, деганлар.Имом Абу Юсуф рукуъ ва саждадаги хотиржам туришнинг фарзлиги бир марта «Субҳана Роббиял азийм», ёки «аъло»ни шошилмай айтгунча, деганлар.Афсуски, ҳаётимизда кўпчилигимиз, худди ушбу ривоятда рукуъ ва саждани яхши қилмай, шошилиб қарға ерни чўқигандек, қилиб намоз ўқиймиз. Демак у одатни ташлаб ҳар бир амални шошилмай ўринлатиб қилиб намоз ўқишимиз керак. Илмли кишиларимиз Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳуга ўхшаб иш юритиб, намозни чала ўқиётганларга танбеҳ бериб туришлари керак. Бенамозлар эса, намозни чала ўқиш шунчалик бўлса, бутунлай ўқимай юриш қандоқ бўлишини ўйлаб кўришлари керак.