Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума

00:00 / 11.03.2011 | eski savollar | 2146
Мухтарам Шайх Мухаммад Содик хазратлариИлмсизлигимиз учун яна бир бор узр ихтилоф кутармокчи, эски гапни кузгамокчи эмасман.Маъзур тутасиз мен яна ушу жамадан олдинги 4 ракаат суннат хакида сурамокчи эдим.Куръон ва суннатга эргашиш керак деб юрган биродарларимиз бор.Уларни айтишича маълумки Бухорийнинг сахихлари энг ишончли туплам шунда келган сахих хадис 38-боб. Жумъадан кейин ва жумъадан аввал намоз о‘қимоқАбдуллоҳ ибн Умар ривоят қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларидапешиндан аввал 2 ракъат, пешиндан кейин 2 ракъат, шомдан кейин 2 ракъат вахуфтондан кейин 2 ракъат намоз о‘қир эрдилар. Жумъадан кейин ҳам уйларига қайтибкелганларидан кейин 2 ракъат намоз о‘қир эрдилар». (Бухорий)шу хадасини хужжат килиб курсатишиб жумадан олдин 4 ракат суннатни окимай бизга хам 2 ракат укинглар деб таргиб килишмокда. Тортишмайлик десак айтишларича Куръонда келган "Олимларини ва Ийсони худо килиб олишади" деган маънода оят бор шунга тушиб колманглар деб жон куйдиришмокда эмиш. (каерда кандай маънода келганини айтиб бериша олмади)Устоз юкорида келган хадисда Ибн Умар р.а "Жумъадан кейин ҳам уйларига қайтибкелганларидан кейин 2 ракъат намоз о‘қир эрдилар" демокдалар шу ерини тушунмаяпман Илтимос кискача булса хам шархлаб берсангиз .. Биродаримизга сиз келтирган шархни курсатган булар эдик

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Биродарингиз ким ўзи? Бутун бошли мазҳаблар уламоларининг 1400 йилдан бери ҳадислардан тушуниб, далил қилиб айтган гапларини, "Олимларини ва Ийсони худо килиб олишади" деган маънода оятга тўғрилайдими? Аллоҳдан қўрқмайдими? Бандадан уялмайдими? Сизлар ҳам китоб ўқиб, ўрганиб олсангиз бўлмайдими?Бу гапни неча йилдан бери, неча марталаб, китобларда, сайтда, маърузаларда чиқардик.Яқинда, “Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар” деган китобда ҳам чиқди. Сизлар эса, мени вақтимни олиб яна сўраяпсизлар. Бизнинг ҳар бир масалани, ҳар бир одамга алоҳида айтиб, ёзиб беришга имконимиз йўқ. Бошқа ишларимиз кўп. Бизга ҳам раҳмларингиз келсин”.ЖУМЪА НАМОЗИНИНГ АВВАЛГИ ТЎРТ РАКЪАТ СУННАТИ ҲАҚИДА339-САВОЛ: Одатда бизда жума намозидан олдин тўрт ракат суннат ўқилади. Лекин, «Мушкот» китобида фарздан олинги тўрт ракъат суннат айтилмаган. Араб ўлкаларида бу суннат ўқилмас экан, бизда ўқилишига бирор ҳужжат борми?339-ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Бу саволда ҳозирги кунда диёримиздаги мўмин-мусулмонлар баъзилари одатланиб қолган дард ўз аксини топган. Унда «Мушкот» китобида фарздан олдинги тўрт ракат суннат айтилмаган» деган гап бор. Битта китобга Ислом динининг барча таълимотлари жойланиши мумкин эмас. Ҳаттоки бир мавзуга аталган, мисол учун «Жума намозига аталган бир китобда шу намозга тегишли барча каттаю кичик нарсалар тўпланган, ундан бошқа ҳеч нарса қолмади» деган даъвони ҳеч ким қила олмайди. «Мушкот» ҳадис борасидаги китоблардан бўлиб, кўпгина нарсаларни муаллиф ўзи тўплаган ҳадисларда акс эттиришга ҳаракат қилган. Лекин муаллифнинг ўзи ҳам, бу китобни шарҳ қилган катта уламолар ҳам ва шу кунгача ўтган китобга алоқаси бор кишилар ҳам ҳеч қачон «Мушкот» китоби Ислом динидаги ёки намоз бобидаги ёки жума ҳақидаги барча маълумотларни ўзига тўплаган, бундан бошқа ҳеч нарса йўқ, ана шу китобда келгани ҳисоб, бошқаси ҳисобмас» деган эътиқодни қилмаган. Биздаги хато–битта китобни ўқий-миз, ана шу китоб ҳақида «Бор ҳақиқат шу, бундан бошқа ҳеч гап йўқ» деган тушунчани ўзимизга касб қилиб оламиз. Бу мутлақо нотўғри гап, мутлақо нуқсонли бир тушунча ҳисобланади. Тажрибада ҳам бўлди: бир гуруҳ ёшларимиз шунга ўхшаш баъзи бир диний аҳкомларда кўпчиликка ихтилоф қилиб, масжид имомларига таъна етказган, ҳар хил гап-сўзлар бўлиб ўтган экан ва айнан мана шу жумадан олдин ўқиладиган тўрт ракат суннат намозини инкор қилиш ҳолати бор экан. Суҳбат давомида: «Нима учун мана шу тўрт ракатли суннат намози йўқ, деган фикрга келдиларингиз» деб сўрасам, уларнинг раҳбари жавобга «Аркони исломда йўқ экан» деди. «Аркони ислом нима?» десам «китоб» деди. Мен айтдим: «Тўхтанг энди, мен бу китобни кўрганим йўқ, билганим йўқ. Лекин гапингиздан маълум бўлдики, бу китоб чет элдан келган, ҳажми кичкинагина, ўзбек тилига таржима қилинган китоб бўлса керак» десам, «Ҳа тўғри, Саудиядан келган», деди. Мен айтдим: «Ўша кичкина китобда бир нарса айтилмай кетган экан, лекин мана бу имом домланинг китоб жавонидаги бир қанча китобларни кўринг. Ўша битта кичкина китобда йўқ нарса бу китобларда бўлса эътироф қиласизларми ё инкор қиласизларми? Битта нарсани, кичкинагина нарсани ўқиб олиб, ўшанда йўқ нарсани йўқ деб юборишдан уялмадиларингизми? «Мана бу ерда йўқ экан, халқимиз асрлар оша шунинг амалини қилиб келяпти экан, орасидаги фарқ нима», деб домлаларингиздан сўрасаларингиз бўлмасмиди?» деган гапларни айтдим. Демак, бирор китобда, жумладан «Мушкот» китобида айтилмаган нарса йўқ» деган тушунчага бормаслигимиз керак. Иккинчиси: «Араб ўлкаларида бу суннат ўқилмас экан!» Бу ҳам, «Арабларда бор нарса бор, йўқ нарса йўқ деган» тушунча, ҳам–бир дард. «Араблар араб, ҳамма нарса ўшалардан, шуларнинг билгани-билган, дегани-деган» тушунча ҳам нотўғри. Араблар ҳақиқатан мўмин-мусулмонларга етакчи халқ бўлиб келган. Лекин бу «Нима нарсани араб қилса тўғри, араб қилмаса нотўғри» деган гап эмас. Арабларнинг ичида яхшиси бор, ёмони бор, мусулмони бор, насороси бор, динсизи бор ва ҳоказо. Шунинг учун араб ўлкаларида ёки араб шахсларга қараб исломий ҳукмларни чиқариш, баҳо бериш ва бошқа ҳолатларни эътиборга олмаслик керак. «Бизда ўқилишига бирор ҳужжат борми?» деган саволга келсак, бизда ўқилиши ҳанафий мазҳаби асосидадир. Ҳанафий мазҳаби бутун Ислом олами тан олган тўрт фиқҳий мазҳаблардан биридир ва бу мазҳаб ўзи келтирган ҳар бир ҳукмга Қуръондан ёки Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларидан ҳужжат келтирган. Ҳанафий мазҳабида юрган мўмин-мусулмонлар ичида турли миллатлар ва қавмларга мансуб мусулмонлар бор. Жумладан жуда кўплаб араблар ҳам бор, форслар ҳам бор, турк-лар ҳам бор, ҳиндистонлик ва яна кўпгина юрт, миллат, қавмнинг вакиллари бор. Энди, ҳанафий мазҳаби бўйича «Жума намозидан олдин тўрт ракат суннат ўқилади» деган ҳукмнинг албатта ҳужжати бор. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ва Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан муҳаддис уламоларимиз бир қанча ривоятларни келтиришган. Буларнинг барчасида Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам жума намозидан олдин тўрт ракат суннат намозлари ўқи-ганлари тўғрисида баёнотлар келган. Шунингдек, Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ҳам ва яна бошқа бир қанча кишилардан бу борадаги ривоятлар келган. Ана ўша ривоятларни олиб, «Ҳанафий мазҳабида худди пешиндан олдин тўрт ракат суннат намози ўқилганидек, жума намозидан олдин ҳам тўрт ракат суннат намози ўқилади» деган ҳукм жорий бўлган ва бунга ҳанафий мазҳабидаги кишилар аввал бошдан амал қилиб келяптилар. Буни ҳозирги кунги мўмин-мусулмонлар ҳам яхши билишлари, бошқа аҳкомлар қаторида бу нарса ҳам далилли, ҳужжатли бир ҳукм экани яхши англаб олишлари лозим бўлади. Валлоҳу аълам.Савол: Ассаламу алайкум устоз!!! Жума намозида 2 ракъат фарздан олдинги 4 ракъат суннатнинг ҳужжати ҳақида сўрамоқчи эдим. Изланиб кўриб имом Табаронийдан ҳазрат Али ривоят қилган ҳадисни топдим. Лекин Имом Бухорий бу ҳадисни қаттиқ жароҳатлаган эканлар. 2 та жиддий жароҳат мавжуд. “Мусталаҳул Ҳадис” илмидаги қоидага биноан “заиф” ҳадисни бу ўринда олинмаслигини эшитган эдим. Лекин бу ҳадис “заиф” эмас “жуда заиф”. Шунинг учун бидъат эҳтимоли бўлиши мумкин деб ўйлаб, Жума куни 2 ракъат фарзни, сунг 4 ракъат суннатни ўқимокдаман холос.Мирзо Кенжабекнинг “Суннани Термизий”га килган таржимасида бу борада Абдуллоҳ ибн Масъуддан ҳадис борлиги зикр қилинган, лекин афсус ҳадис келтирилмаган. Устоз умуман ҳар қандай шаръий масалаларни шу услубда - яъни, аниқ ва қатъий далилларни сўраб суриштириб, сўнг амал қилишим тўғрими? Чунки Аллох Таоло Исро сурасининг 36-оят маъноси таржимасида : “Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил — ана ўшалар, масъулдирлар” деган.Масалага ойдилик киритсангиз, фарз намозидан олдинги 4 ракъат суннат ҳақида саҳиҳ хужжат борми? Жавоб: Бу гап олдин масала сифатида кўтарилмас эди. Ҳамма ҳанафий мазҳаби китобларида келган таълимотлардан ўрганиб мазкур, жумъа намозининг икки ракъат фарзидан олдинги тўрт ракъат суннатни ўқир эди. Аммо бундан йигирма йиллар аввал ўлкамизга турли сабабларга кўра бемазҳаблик деган бало кириб келди. Кирганда ҳам одамларнинг нозик жойидан турган ҳолда кириб келди. Биз Қуръон ва Суннатга амал қилишимиз керак деган чақириқ билан кириб келди. Бемазҳаблар баъзи кишиларни Қуръон ва Суннатга амал қилиш даъвоси билан ўзларига ром қилиб олганларидан кейин Қуръон ва Суннатга амал қилмаслик мисли йўқ катта гуноҳ эканини сингдирдилар. Аммо уларга Қуръон ва Суннатга амал қилишни ўргатиш ўрнига Қуръон ва Суннатга қарши иш сифатида фиқҳий мазҳабларни ёмонлай бошладилар. Биз, дейишар эди, улар Қуръон ва Суннатга амал қилишимиз керак, Абу Ҳанийфанинг гапига эмас! Бемазҳабларнинг вакиллари Ҳанафий мазҳабининг қоралаш учун у мазҳаб олмаган, аммо бошқа мазҳабдаги бор гапни, Суннатда бундай бўлса ҳам, ҳанафийлар бу ҳукмни олмай, ўзларининг гапни одамларга шариатнинг ҳукми деб суқиштиришган дейишар эди. Мисол учун, намозда, “Фотиҳа” сураси қироатидан кейин “омийн”ни овоз чиқариб айтиш. Уни бошқа мазҳаблар олган. Аммо фиқҳий мазҳабларнинг барчаси нотўғри дейишларига қарамай бемазҳаблар бу масалада фақат ҳанафий мазҳабини танқид қилишарди. Бошқа масалаларда ҳам шу гапни такрорлаш мумкин. Яъни, фиқҳий мазҳаблар бир масалада бир неча далил келиб, улардан баъзисини бир мазҳаб, бошқасини иккинчи мазҳаб олган бўлса, бемазҳаблар ўзлари билмаган нарсани Суннатга хилоф деб эълон қилишар эди. Бу нотўғри, Суннатда бундай дейилган, дейишар эди. Аммо ўша улар Суннатда бор деган гапни бошқа фиқҳий мазҳаб минг йилдан кўпроқ вақт олдин амал қилишни бошлагани ҳақида лом – лим демасдилар.Кези келганда айтиб ўтиш керакки, бемазҳаблар ўзлари намоз ўқишни мазҳаб уламоларидан ёки уларнинг китобидан ўрганишган бўлади. Агар уларга мазҳабдагидан бошқача алоҳида Қуръон ва Суннатга асосаланган намозни бизга кўрсат дейилса, бирор нарса дея олмайдилар. Бошқа масалалар ҳам худди намозга ўхшайди. Бемазҳабларнинг гапи қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмаслиги очиқ-ойдин кўриниб туради.Шундай қилиб бемазҳаблар ва уларнинг гумашталари бир қанча гапларни масала қилиб кўтариб, ўз фитналарини юзага чиқардилар. Одамлар ўртасида, ҳанафий мазҳабида Қуръон ва Суннатга амал қилиш ўрнига Абу Ҳанийфа ва унинг тўдасининг аъзолари одамларни ўзларининг гапига юришини йўлга қўйишган дедилар. Иккинчи ҳижрий асрда ўтган ва Ислом умматининг ярмидан кўпи илмидан барҳарманд бўлиб келаётган, Қуръон ва Суннатга амал қилишда кўпчиликка имом бўлган буюк олимни ва у кишининг сафдошлари ҳамда шогирдларини Қуръон ва Суннатга хилоф қилишда, залолатда ва одамларни залолатга кетгазишда айбладилар. Ҳатто бемазҳабларнинг чет элдаги сафдошларидан бири Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳу алайҳини “Абу Жийфа” – ўлимтикнинг отаси деб номлашгача борди.Биздаги бемазҳаблар асосан ўзларининг четдаги “устоз”ларининг кўрсатмаси ва гаплари асосида иш юритадилар. Аввал улар берилган кўрсатма асосида ҳанафийлар ҳужжат далилсиз ўзининг гапни шариат дейишади, деган гапни тинмай такрорладилар. Уламоларимиз ҳужжат далилларни келтирганларидан кейин, энди, ҳадис заиф дейишга ўтдилар. Аввал айтиб юрган гаплари учун, биз билмаган эканмиз ҳанафийларнинг ҳар бир шаръий ҳукмга Қуръон ва Суннат, Ижмоъ ва қиёсдан далиллари бор экан, дейишга ярашмади. Худди билмагандек, фалончи ҳадис заиф экан дейишга ўтишди ва сизнинг саволингизга ўхшаш саволларни беришга ўтишди. Майли, бу ҳам бир услуб.Сиз айтган ҳадис қуйидагича:Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоъу алайъи васаллам жумъадан олдин тўрт ракъат, кейин тўрт ракъат ўқир эдилар. Саломни уларнинг охиридаги ракъатда қилар эдилар”. Тобароний ривоят қилган.Ушбу ҳадиснинг ровийларидан фақат Муҳаммад ибн Абдурроҳман Саҳмийни имом Бухорий заиф деган. Бошқа барча ровийлари ишончли. Аммо Ибн Адий Муҳаммад ибн Абдурроҳман Саҳмийни менинг наздимда бўлаверади, деган. Ибн Ҳиббон эса, уни ишончли ровийлар ичида зикр қилган. Бундай одамларнинг ривояти заиф эмас, ҳасан бўлади.Али Қори раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: “Бу яхши иснод билан ҳам келган, Ҳофиз Ироқий, У зот алайҳиссалом у(жумъа)дан олдин тўрт ракъат намоз ўқирдилар”, деган”. Энди сиз айтгандан бошқа ривоятларга ўтайлик.Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши жумадан олдин тўрт ракъат, жумадан кейин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар. Термизий ривоят қилган.Бу маънодаги саҳобаи киромлардан келган бир неча ривоятларни Ибн Можа, Абдурраззоқ, Ибн Абу Шайба ва бошқалар ривоят қилишган. Язийд ибн Ҳорундан, Ҳаммод ибн Саламадан, Ҳофиядан ривоят қилинади:“София бинти Ҳуйай розияллоҳу анҳони кўрдим. Имом жамъага чиқишидан олдин тўрт ракъат ўқидилар. Кейин имом билан икки ракъат жумъа ўқидилар”. Ибн Саъд, Зайлаъий ва Ибн Ҳажарлар ривоят қилишган.Уламолар бу ва буларга ўхшаш бошқа ривоятларни жамлаб сиз шубҳа қилаётган жумъадан олдинги тўрт ракъат суннатни ўқишга йўл берганлар.Сиз саволингизда мусталаҳул ҳадис илми ҳақида ҳам сўз юртибсиз. Ўша илмга асосан заиф ҳадисни қабул бўлмаслигини айтибсиз. Сизнинг бу илмдаги савиянгизни билмадиму, аммо ушбу саволдаги гапингиз, биров ўргатиб қўйган гапга ўхшаб турибди. Чунки, мусталаҳул ҳадис илми ҳақида озгина маълумоти бор ҳар бир одамга маълум ҳақиқатни айтмаяпсиз. Ўша ҳақийқат мусталаҳул ҳадис илми уламоларининг иттифоқи ила қуйидагидан иборат: “Заиф ҳадис икки иш ила ҳасан лиғойриҳи даражасига кўтарилади:а). Заиф ҳадисни қувватлайдиган бошқа ривоятлар келиши керак. Шу билан бирга, мазкур ҳадиснинг йўлидан бошқа йўллар унинг кучида ёки ундан кучлироқ бўлиши шарт. б). Ҳадиснинг заиф бўлиши сабаби, ровийнинг ёдлаши яхши эмаслигида, санадида кесилиш борлигида ёки одамларида жаҳолат борлигида бўлиши керак. Яъни, одамларини аниқлаб бўлмайдиган ҳолат бўлади. Мана шу сабабдан ҳадис заиф бўлса ва заиф ҳадисни ўзига ўхшаш ёки ундан кучлироқ санадлик бошқа бир ҳадис қўллаб келса, заиф ҳадис ҳасан лиғойриҳи даражасига кўтарилади. Ҳасан лиғойриҳи, деб номланишининг сабаби:Ҳадисга ҳасанлик сифати биринчи санадининг ўзидан келмагани, балки бошқа ҳадиснинг қўшилиши оқибатида чиққани учун, бошқанинг сабабидан ҳасан бўлгани учун, ҳасан лиғойриҳи, дейилади. Заиф ҳадисни ҳасан лиғойриҳи даражасига кўтарилишини қуйидаги математик тенглама орқалик ифода қилиш мумкин.Заиф + заиф = ҳасан лиғойриҳи.Ҳасан лиғойриҳини ҳукми.Ҳасан лиғойриҳи ҳадис ҳужжатга ишлатса бўладиган даражадаги мақбул хабар ҳисобланади”.Шундан жумъанинг фарзидан олдин тўрт ракъат суннат ўқиш сиз айтгандек, жуда заиф ривоят асосида йўлга қўйилмагани чиқади. Балки, энг камида ҳасан лиғойриҳи ҳадис кучидаги далил билан собит бўлган ва уламолар ижмоъ қилган амал экани чиқади. Аммо мазкур тўрт ракъат суннатни ўқимаслик ҳақида эса бемазҳабларнинг фитнасидан бошқа ҳач гап йўқ экани чиқади.Шунингдек, сиз келтирган, “Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил — ана ўшалар, масъулдирлар” деган оят таҳтига дохил бўлишга ҳам олиб бормайди.Алоҳида таъкидлаш лозимки, тўрт мўътараф фиқҳий мазҳабларнинг уламолари ҳеч қачон билмаган нарсага эргашмаганлар. Улар Аллоҳ таолонинг розилиги, Ислом умматининг хизмати учун илмий ижтиҳод қилганлар. Ижтиҳодлари тўғри бўлса икки, нотўғри бўлса, бир савоб олганлар. Сиз билан биз эса, уларни яхшилик ила эслаб, ҳақларига қўлдан келганича дуолар қилиш мажбуриятидамиз.Кези келганда яна бир нарсани айтиб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлар деб ўйлайман. Бемазҳабларнинг мўмин-мусулмонлар орасида ихтилоф чиқаришдан бошқа ишлари ҳам борми? Ҳамма вақт ва ҳамма ерда уларнинг ихтилоф чиқаришига гувоҳ бўлмоқдамиз. Энг қизиғи, уларнинг асосий эътиборлари мусулмонлар қилиб турган ва савоб умидида бўлган нарсалардан қайтариш учун ихтилоф чиқарадилар. У нарса йўқ. Бу нарса бидъат. Уни қилган бидъатчи. Буни қилган залолатда. Ва ҳоказолар.Ушбу сиз кўтарган масала фикримизнинг ёрқин далили. Жумъа муборак кун экани ҳаммага маълум. У куни кўпроқ ибодат қилишга тарғибот, хусусан, жумъа намозидан олдин нафл намоз ўқиш ҳақида ҳадислар бор. Бизда ҳамма айнан ўша сиз шубҳа қилаётган тўрт ракъат суннатни ўқишлари ҳам маълум. Одамларни шу ибодатдан қолдириб улар нима савоб касб қиладилар?! Улар кўтараётган ихтилофларнинг ҳар бири ҳақида юқоридаги гапга ўхшаш гапларни истаганча гапиришимиз мумкин.Мана, бемазҳаблар қарийб йигирма йил давомида дийнини ўрганишда машаққат чекиб турган мўмин-мусулмонлар орасида тинмай ихтилоф чиқариб, ўзлари, дийнлари, дийндошлари учун нима фойда топдилар?Ўз-ўзидан бемазҳаблар ватанимизда ихтилофдан бошқа нима қилдилар, деган савол пайдо бўлади.Улар бирорта масжид қурдиларми? Балки, баъзи имомларимизнинг гувоҳлик беришларича, масжид қуришда иштирок этаётган кишиларни бу ишдан қайтаришар экан.Бирор мадрасани ишга солдиларми?Бирор дона мақбул китоб ёзиб, маърифат таратишга ҳисса қўшдиларми? Бирор мураттаб қори тайёрлаб хатмга ўтказдиларми ёки мусобақага юбордиларми?Ушбу қабилдаги саволларни кўплаб беришимиз мумкин. Ихтилоф чиқаришдан бошқа иш йўқми? Ёки одамларга дийнимиз таълимотларини етказиш охирига етиб, ихтилоф чиқаришдан бошқа иш қолмадими?Бу ихтилофлардан кимга фойда ва кимга зарар етмоқда?!Ўзлари бирор нарса қилмасалар ҳам, ҳеч бўлмаса қўлидан келганини қилаётганларга тўсиқ бўлмай турсалар нима бўлади?!Ҳаммамиз ихтилофсиз Аллоҳнинг дийнини ўрганиб, унга қўлдан келганича амал қилиб, аҳл иноқ бўлиб юрсак нима бўлади?!Аллоҳим! Мўмин-мусулмон бандаларингни ихтилофлардан сақлагин! Уларга аҳл иноқликни ато этгин! Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин! Омийн!

Топ рейтинг www.uz Openstat