Ассалому Алайкум Ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ ҳурматли ва фазилатли шайҳ жаноблари . мен насроний юртда яшайман Бугун Оллоҳ насиб қилиб жумага чиққан эдим. имомнинг зам сурадан олдин Бисмиллаҳи роҳманир роҳийм деб овоз чиқаргани ва намозни со'нгида Ассалому Алайкум Ва Роҳматуллоҳ деб эмас Ассалому Алайкум Ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ деб салом берганидан кейин манда шубҳа пайдо бо'лди ва мен у имомдан со'раганни айби ё'қ қайси мазҳабга амал қиласиз деб со'расам у менга мен ҳеч қандай мазҳабга амал қилмайман ва уларни тан ҳам олмайман мен Қур'он ва Суннатга амал қиламан деди (афсуски имомни қаерлик эканини аниқлай олмадим менимча Ливанлик бо'лса керак) мен эса ҳа нима мазҳаблар Қур'он ва Суннатга асосланмаган эканми деб сал тортишдим . ҳуллас о'қиган жума намозим о'зимга татимади о'ша жойда жума о'қиганимга 1000 марта афсусландим агарда уни бемазҳаб эканини намоздан олдин билганимда масжиддан зудлик билан чиқиб кетар эдим. сизга мени шу вазиятдан келиб чқииб берадиган саволим шуки мен модомики бемазҳаб имомнинг орқасида билмасдан жума намози о'қиб қо'йибман энди мен жума намозини қазосини о'қишим керакми ?2. тог'рисини айтсам бу ерда исломга жуда демокротия киритиб юборишган мен энди бундан буёг'ига агарда жумага чиқсам олдин имомни қайси мазҳабга амал қилишини со'рашга аҳд қилдим Ҳурматли шайҳ жаноблари агарда мен бирон бир имомдан сиз қайси мазҳабга амал қиласиз деб со'расам у имом мен ҳеч қандай мазҳабга амал қилмайман ва уларни тан ҳам олмайман мен Қур'он ва Суннатга амал қиламан деса мен о'ша бемазҳаб одам имомлик қиладиган масжиддан жумани о'қимай чиқиб кетиб о'зим пешин намозини о'қисам бо'ладими ?Ҳазрат мен яшайдиган ерда мусулмонларнинг аҳволи жуда ачинарли масалан юқоридаги ҳолатда о'ша бемазҳаб имомни ҳеч ким қайси мазҳабга амал қиласан деб суриштирмаган уни ортида намоз о'қиганлар ҳам уни шунақа эканини билишмаса керак яни жума о'қидимми о'қидим менга уни кимлигини нима фарқи бор дегандай ҳолат бо'ляпди о'зи умуман бу ерда муайян бир имом ё'қ ҳар ҳафта ҳар ким имом бо'лади шуни учун очиг'и ба'зи вақтларда масжидга чиққим ҳам келмайди чунки одам шунақа бепарво бег'ам кимни орқасида намоз о'қиганига э'тибор бермайдиган мусулмонлар бор ерга чиқса масжиддан жуда ко'нгли совуб кетаркан Оллоҳ устингиздан савоблар ёг'дирсин менга мана шу вазиятда то'г'ри ё'л ко'рсатсангиз сизга чуқур эҳтиром ила Абдулвоҳид