Ассалому алайкум! Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин! Саволим шуки, баъзи кечаларда 100 ракатлик намозлар ўқилади. Мисол учун, Қадр кечасида. Шу намозда ниятни аввалида 100 ракатни ўқимоқликли ният қилиб, кейин хар 2 ракатда салом бергандан кейин қўлларни кўтариб такбир айтиб бошлаб кетилаверса бўладими, ёки хар 2 ракатга алохида ниятдан бошлаш керакми?
Ва алайкум ассалом! 100 ракъатлик деб белгиланган намоз гап йўқ. Қазолари бор одамлар бундай кечаларда қазоларини ўқишлари керак. Валлоҳу аълам!