Ассалому алайкум! Бомдод вақти кирмасидан олдинги вақтда бир неча нафл намозларни жамлаб уқиш мумкинми? Масалан; тахорат хаққи намози, ундан кейин шукур намози, ундан кейин тасбех намози, ундан кейин ҳожат намози, ундан кейин қазо намоз(бомдод) қилиб шу кетма-кетликда то бомдод вақти киргунча уқиб олса буладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Бомдом намози вақти кирганидан сўнг, бомдоднинг суннатидан бошқа нафл намоз ўқиш макруҳдир. Ундан олдин эса жоиз. Валлоҳу аълам!