Ассалому алайкум! Бир маърузада эшитиб қолдим. Маъноси: бир аёл зино қилиб фарзанд кўраркан. Кейин у янги туғилган фарзандини ўлдираркан. Бу ишидан кейин қаттиқ афсусланиб, тавба қиларкан. Кейин Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига бориб бўлган воқеани айтиб берса, Мусо алайҳиссалом йўқол, деб ҳайдаб юборар эканлар. Аёл кетганидан кейин Жаброил алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига келиб, гуноҳларни Аллоҳ кечиради, тавба қилганни Аллоҳ қабул қилди. Сиз гуноҳларни мағфират қиладиган Зот эмассиз, деган эканлар. Кейин бу аёлдан ҳам катта гуноҳларни қиладиганлар бор, дебдилар Жаброил алайҳиссалом. Мусо алайҳиссалом бундан ҳам катта гуноҳ қиладиган кишилар кимлар десалар, намозини вақтида ўқимайдиганлар, деб жавоб берибдилар. Шунда Мусо алайҳиссалом намозини вақтида ўқимаганлар шунчалик катта гуноҳ қилсалар, умуман ўқимаганлар-чи деган эканлар. Шундайми?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Қуръон каримда:
فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ
4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…
5. Улар намозларини унутувчилардир.
деб марҳамат қилган. Бундан ортиқ жазо бўлиши мумкинми? Валлоҳу аълам!