Ассалому алайкум! Мен тиббиёт институти талабасиман. Анотомия дарсида суякларнинг ҳар бир жойини кўрсатиб ёдлаш вазифаси берилади. Бир ташландиқ қабристонни ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабаб, у ердаги мурдаларнинг суякларини четга олиб қўйишаётган экан, айтишларича боғ бўлар эмиш. Ўша ерда ётган қаровсиз суякларни ўзим учун ўрганишга олсам бўладими? Институтимизда суяк кам эканлиги учун ўз устимизда ишлашнинг иложи йўқ. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Сиз сўраётган нарсаларнинг елимдан ёки шу каби нарсалардан ясалганлари бор. Ўшалардан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!