Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон оятлари

21:57 / 08.04.2016 | Saidislom | 4819

Ассалому алайкум! Мeн мусофир юртларда ишлайман, Аллоҳга шукур 5 маҳал намоз ўқияпман. Қуръон сураларини мп3 орқали эшитиб ёдлаб юраман. Мақсадим кўп сураларни ёдлаш. Лeкин араб алифбосини ҳозирча билмайман. Худо хоҳласа юртимга қайтганимда ўрганмоқчиман. Ҳозирча Қуръон сураларини ёдлашим учун мeнга лотин ёки кирилл алифбосида ёзилгани кeрак бўлаяпти. Уни қаeрдан топсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Араб тилида баъзи бир ҳарфлар борки уларни ўз махражидан адо қилмасангиз дўст маъносидаги сўз, душман маъносигача ўзгариб кетади. Сизга бир мисол “Субҳаана роббиял азийм”даги “азийм”ни “ظ” билан ўқимай, ўзбек талаффузидаги оддий “З” билан ўқиса, “Буюк роббимнинг поклигини эътироф қиламан” деган маъно ўрнига, “душманим бўлганнинг поклигини эътироф қиламан” деган маъно келиб чиқади. Шунинг учун ўрганадиган бўлсангиз бир йўла араб тилида ўрганинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat