Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволимни беришдан олдин вазиятни тушунтиришга рухсат бергайсиз. Мен тадбиркорман, маълумки дўконда пластик карталарга қилинган савдо пуллари банк ҳисоб-рақамига тушади ва мен бу пулларни қайта ўз пластик картамга ўтказаман. Савол: Шу пластик картадаги пуллардан клик хизмати орқали телефон рақамларига пул ўтказиб, ўз хизматимга устама пул олиб фойдалансам бўладими? Шу усулдан кўпчилик фойдаланмоқда.
– Ва алайкум ассалом! Шу ишингизни савоб учун қилинг. Охиратингизга улкан савоб захираси ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам!