Ассалому алайкум! Қоракўл қўзичоқларининг мўйнасидан тайёрланган либосларни кийишнинг ҳукми қандай? Қоракўл телпак, қоракўл пальто ва ҳоказоларни кийиш мумкинми? 2). Қоракўл қўзичоқларини сўйиш мумкинми? Баъзи қўзичоқларни она қорнидалигида туғилишига бир неча вақт қолганда сўйиб териси шилинар экан, сабаб терининг сифати яхши, қимматбаҳо бўларкан. Саволни йўллашимдан мақсад, шу кунларда яна шу мавзуда гап очилди ва сизлардан сўраб билиш учун савол йўлламоқдаман. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Кийиш жоиз, гўштини ташлаб юборилмаса бўлди. Сўйишда тасмия айтиши шарт. Валлоҳу аълам!