Ассалому алайкум! Мен ҳозирги пайтларда жуда ҳам мушкул ва аянчли аҳволга тушиб қолганман. Менинг фахш ишларга қизиқишим ўзим истамасамда кучайиб бормоқда. Тўғриси очиғини айтаман Мен ҳайвонлар билан ҳам яқинлик қилганман. Кўп бора тавба қиламан ва бунақанги жирканч ишларни ташлайман дейман-у, аммо яна қайта шу ишни қилавераман. Домла илтимос менга маслаҳат беринг. Нима қилсам шу ишлардан қутуламан?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолога насуҳ тавба қилсангиз ва бу гуноҳдан қутқаришини ёлвориб сўрасангиз албатта қутуласиз. У зот бандасининг қалбида гуноҳга нисбатан нафратни кўрса албатта ундан халос қилади. Сиз шунинг ҳаракатини қилинг. Тезроқ никоҳланинг. Валлоҳу аълам!