Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инсон суякларидан фойдаланиш

20:05 / 11.01.2023 | Sardor | 504

Ассалом алайкум! Мен тиббиёт институти 4-босқич талабасиман бизда ва бошқа тиббиёт институтларида 1-2-босқичда анатомия фанида инсон танасидаги суякларни ўргатишади ва имтихонлар олинади. Мен хам ўрганиш мақсадида юқори курс талалабларидан инсон суякларини олиб ўрганган эдим. Сотувда қоришмалардан тайёрланган инсон танаси суяклари бор аммо ҳақиқий суякдек мукаммал эмас ва у ўрганиш учун етарли эмас. Ҳозирда эса суяклар шунчаки турибти фойдаланмаяпман. Тупроқга қўйилган инсон суякларидан фойдаланганим учун гунохкор бўлиб қолмайманми? Суякларини нима қилсам бўлади қабристонга этиб беришим керакми? Олган юқори курс талабасига қайтариб беришим керакми ёки ўрганмоқчи бўлган талабаларга берайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кўмиб юборинг. Таълим учун мукаммал шаклда ясалган макетлардан фойдаланиш керак. Модомики макетлар бор экан қабрдаги суякларни олиш дуруст эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat