- Ва алайкум ассалом! Мукаммал жавобни бергандик. Докторлар маошим кам деб касалдан олса, ГАИ маошим етмаяпти деб хайдовчилардан олса, болалар пулини берувчиси қоғоз қаламимга етмаяпти деб етимни ҳаққини ҳам олаверса, сотувчилар бошлиғим маошимни кам беради деб устига қўиб сотишса, давлат машиналарини хайдовчиси маоши озлигидан ишдан ташқари вақтдан давлат мошинасида тинмай кира қилса, ундан каттароғи ҳаражатим кўп деб халқдан юлиб олса, қачон ислоҳ қиламиз ўзимизни. Дўстингизни халқдан юлиб қолаётгани кўзига кичик кўринаётган бўлиши мумкин. Орзу-ҳавасларни бироз камайтирилса ва ҳамма борига шукур қилса барака ҳам бўлади бировнинг ҳаққини ҳам ейилмайди. Охиратда ҳам бундан жавобгар бўлишмайди. Пайнет билан шартнома қилиб, уларга ишчи бўлганидан кейин нега хизмат ҳақини халқдан олади?! Валлоҳу аълам!