- Ва алайкум ассалом! Бу ерда қора нуқтага суянилмайди. Одатда кўз жуда ўйноқи ва ялтироқ нарсаларга жуда ўч бўлади. Эътибор берган бўлсангиз инсон бировнинг юзига қараганда энг эсда қоладигани юзидаги ҳоли бўлади. Шаръий руқия ўқиб дам солувчилар “инсоннинг биринчи қарагандаги назари зарарли бўлади, кейингиси эса зарарли эмас” дейишади. Буни ўша назардан сақланишнинг тадбири деб тушиниш керак. Бу худди шамоллаб қолмаслик учун тўн кийиш каби тадбир бўлганидек. Валлоҳу аълам!