- Бундай ишларнинг ҳаромлиги ва катта гуноҳ экани, оддий ҳолатда қандай жиноят бўлса, интернет, электрон почта, уяли телефон каби алоқа воситаларда ҳам худди шундай гуноҳ ва жиноят экани ҳақида фатволар аллақачон чиқиб бўлган. Мен буни “Ижтимоий одоблар” номли китобимда баён қилган эдим. Аммо бир неча ойдан буён рухсат тегмагани учун чоп бўлмай турибди. Дуо қилиб туринглар, чиқиб қолса, ҳаммамиз бирга ўқиб фойдаланамиз.