- Бировнинг куфри ҳақида ҳукм чиқариш осон эмас. Шунинг учун ҳам, тақводор ва мутамаккин уламолар бировни кофир дейишни ўзларига эп кўрмайдилар. Баъзилари эса, аввал бу ишни қилган бўлсалар, кейин бу маънодаги фатволарини бекор қиладилар. Ҳанафийларнинг машҳур уламоларидан бўлмиш 970 ҳижрий санада вафот этган, «ал-Баҳрур Роиқ» номли китобнинг муаллифи Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳи худди шундоқ қилганлар ва «Агар бу масалада кофир дейиш учун тўқсон тўққизта далил бўлса-ю, кофир демаслик учун биргина далил бўлса, тўқсон тўққизни қўйиб, ўша бир далилни олиш керак», деган.Сиз айтган ҳолатда мазкур шахснинг ўзидан сўраш керак бўлади. Агар бу иш куфр эканини билмаган эдим, деса, тавба қилади ва ҳеч нарса бўлмайди.