Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Янги иш бошладим лекин юришмаяпти

18:31 / 31.10.2018 | Zokirjon | 2503
Ассалому алайкум! Мен мошина соҳасида ишлаб алоҳида уста бўлиб чиқдим. Янги иш бошладим, деярли беш ойдан ўтяпти лекин ишим юришмаяпти. Базан бўлиб туради бир ҳафтада бир марта ёки икки марта. Шу бўйи яна бекор ўтираман, мендан олдинги ишчилар ҳам манна шу иш йўқлиги сабабли чиқиб кетишган экан, лекин мен бу ердан чиқиб кетсам бошқа ҳунарим йўқ. Ота-онам чет давлатга жўнатишмайди, ўзимга-ўзим ҳар доим Аллоҳнинг сабр ҳақидаги оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси ва суннатлари билан сабр қилиб юрибман. Баъзи ҳамкасбларим сабр қилинг дияпти ва яна баъзилари бу ерда ҳеч ким иш юритолмаган, ундан кўра бошқа иш қилинг дияпти. Агар иш юришмасликка сабаб бўладиган бирорта нотўғри амаллар бўлса шуни тўғирлашга ёки биз билмаган ва ўрганиш керак бўлган илмлар бўлса ўргатинглар, илтимос.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз кўп истиғфор айтинг. Кўпнинг энг оз миқдорини Устозимиз 70 мингта дер эдилар. Аллоҳ таоло “Нуҳ” сурасида марҳамат қилади: 

فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا۝ 

10. «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим».
«Истиғфор»нинг луғавий маъноси «мағфиратни (гуноҳнинг кечирилишини) сўраш»дир. Амалда банда тилида «астағфируллоҳ» ва шу маънодаги калималарни айтиб, дил билан тасдиқлашидир. Умумий маънода эса истиғфор диндорликни ифода этади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat