Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отамнинг қолдирган намозлари фидяси

09:45 / 11.06.2023 | Omina | 700

Ассалому алайкум! Яқинда отажоним Ҳақ таъолога омонатларини топширдилар. 1 йил аввал рамазон ойида намоз ўқишни бошлаган эдилар. Ноябр ойида умра сафарига бориш насиб этти алҳамдулиллаҳ. Маккада бетоб бўлиб шошилинч томирларига Стент қўйдиришди. Сафардан қайтишганидан сўнг касалликлари зорайди. Ички азоларида рак касаллиги тезлик билан авж олди. Ҳолим йўқ деб намозни ташлаб қойдилар ва шу касаллик туфайли вафот этдилар. Отажонимнинг қазо намозларини каффоратини тўлашни ният қилдим. Шу борада Нима қилишим керак тўғри йўл кўрсатинг. Каффорат тўлаб отамга енгиллик бўлишига Аллоҳдан умид қилсак бўладими. Тутилмаган рўзаларину каффорати қандай болади. Ёки фарзандлари тутиб беришлари тўғри бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фидя ва каффоротнинг миқдори бир вақт намоз учун ярим соъ буғдой ёки унинг қиймати. Бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади. Ярим соъ буғдойни баъзи бир китобларда “1087,5 гр” ёзилиб қолган экан. Бу уламоларнинг таҳқиқотига бироз хилоф. Шунинг учун 2 килограммни олган афзал. Яъни бир вақт намоз учун 2 килограмм буғдой. Шунда бир кундаги 6 вақт намозга ҳисобланса 12 килограмм буғдой дегани. Шунда 1 килограмм буғдой 2000 сўм бўлса, бир кунлиги 24.000 сўм бўларкан. Бир йиллик намозлариники 8.760.000 сўм, бир йиллик рамазон рўзасиники 120.000 бўлади. Буғдойни бозордаги нархи ўзгаришига қараб рақамларда ҳам ўзгариш бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat