Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз берган инсон рози бўлса ақиқа қилса бўладми?

16:30 / 03.11.2018 | Kozimjon | 1969
Ассалому алайкум! Бир оғайним яқин кунларда фарзанд кутмоқда. Ақиқа қилмоқчи, лекин озмунча қарзи бор. Қарзи бўлса ақиқа қилмаган маъқул экан, лекин шу қарз берган одам рози бўлса ақиқа қилиш жоизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

САДАҚА ФАҚАТ БЕҲОЖАТЛИКДАДИР

وَمَنْ تَصَدَّقَ وَهْوَ مُحْتَاجٌ، أَوْ أَهْلُهُ مُحْتَاجٌ، أَوْ عَلَيْهِ دَيْنٌ، فَالدَّيْنُ أَحَقُّ أَنْ يُقْضَى مِنَ الصَّدَقَةِ وَالْعِتْقِ وَالْهِبَةِ، وَهْوَ رَدٌّ عَلَيْهِ، لَيْسَ لَهُ أَنْ يُتْلِفَ أَمْوَالَ النَّاسِ. قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:  مَنْ أَخَذَ أَمْوَالَ النَّاسِ يُرِيدُ إِتْلَافَهَا أَتْلَفَهُ اللهُ  

Ким ўзи ёки аҳли муҳтож бўла туриб ёхуд зиммасида қарзи бўлган ҳолда садақа қилса (садақаси) ўзига қайтарилади. Қарзни адо қилиш ҳаққи эса садақа, қул озод қилиш ва ҳибадан кўра муҳимдир. Инсонларнинг молларига талафот етказишга унинг ҳаққи йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким одамларнинг молларини талафот етказиш мақсадида олса, Аллоҳ унинг ўзига талафот етказади», деганлар. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat