- Ва алайкум ассалом! Олдинги солиҳ оналаримиз одатда уй анжомларини иккитадан қилиб олар эдилар. Ўзлари учун битта қўшнилар сўраб қолса яна битта эди. Шу билан улар Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига тушиб қолишдан сақланар эдилар.
فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ
4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…
5. Улар намозларини унутувчилардир.
الَّذِينَ هُمْ يُرَاؤُونَ
6. Улар риё қиладиганлардир.
وَيَمْنَعُونَ الْمَاعُونَ
7. Ва мааъуунни ман қиладиганлардир.
«Мааъуун»ни баъзи тафсирчилар закот, дейдилар, бошқалари эса хўжаликда керак бўлиб турадиган асбоб-анжомлар, дейдилар.
Ислом сатхий, зоҳирий нарсалар дини эмас. Балки ихлос ва амал динидир. Ибодатлар ихлос билан бўлмаса, эгасини яхши ахлоқ ва омилларга бошламаса, ҳақиқий бўлмайди. Инсон тили билан «Мусулмонман», дейиши, Исломий амалларнинг баъзиларини адо этиши, масалан, намоз ўқиши ҳам мумкин, лекин ҳақиқий мусулмон бўлса, иймон аломатлари унинг юриш-туришида, муомаласида, гап-сўзида, ишида, одоб-ахлоқида – ҳамма-ҳаммасида кўриниб туради. ("Тафсири Ҳилол" китобидан «Мааъуун» сураси).
2). Супургини палакат деб нотўғри эътиқод қилманг. Валлоҳу аълам!