Ассалому алайкум! Мен зам сура тўғрисидаги барча саволларни ўқиб чиқдим. Яна бир нарсани аниқлаштириб олмоқчиман. Мен хар доим намоз ўқиганимда 4 хил зам сурадан фойдаланар эдим. Яъни 1-ракатда Фил сураси 2-ракатда Қурайш 3-ракатда Кавсар ва Ихлос сураси ва бутун намоз вақтида шу 4 тадан фойдаланаман. Шу тўғрими? Яқинда синглимдам сураларни тўғри талаффуз қилиб ўқиш керак деганидан сўнг фақат зам сура сифатида Ихлос сурасини ўқияпман. Мен нима қилай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тўғри ўқийдиганингизни ўқиб туринг. Валлоҳу аълам!