Ассалому алайкум! Аср намозини ўқиб бўлганимдан тахминан 6 соатдан кейин кийимимда қон бўлганини кўриб қолдим. Намоз ўқишимдан олдин кўрмагандим. Энди шу намозни қайта ўқишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қоннинг миқдорига боғлиқ. Пиёланинг кетича ёки ундан кичик миқдорда бўлса, ўқиган намозингиз дуруст. Ундан катта миқдорда бўлса қайтадан ўқиб олишингиз керак. Валлоҳу аълам!