Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл кишининг ишлаши

16:39 / 12.11.2018 | 1402
Ассалому алайкум! Устозлар, хўжайиним билан турмуш қурганимизга 2 йил бўлди. 1 ёш қизимиз бор, хўжайиним фирмада бухгалтер бўлиб ишлидилар, лекин уй жойимиз ва мошинамиз йўқ. Аллоҳ берган луқмага шукр қилиб яшамаяпмиз. Бу йил ўқишни битирдим. Хўжайиним ўзларини ишхоналарида ёрдамчи бухгалтер бўлиб ишлашимни таклиф қивоттилар. Лекин қизимдан хавотирдаман. Биз хозир тошкентда яшаяпмиз. Қариндошларимиз водийда туришади. Эрим қизимизни сутдан чиқариб яқинда фарзандлик бўлган опалариникига жўнатишимни хохлаяпдилар. Опалари қизимизга қараб керак бўлса эмиздириб хам туради деб этвоттилар. Умуман олганда ишлашга қарши эмасман, олий малумотли бўлиб уйда қолиб кетишни хохламаганман. Буни устига ишласам тезроқ уй оламиз, чунки укалариниям уйлантиришмоқчи. Сизга саволим бу холатда хўжайиним билан ишласам бўладими? Қизимизни қайнопам эмиздириб қараб ўтирсалар бўладими? Қизимизни кўргани фақат ойда 1-2 марта водийга бора оламан. Бу қизимга нисбатан шавқатсизлик бўлиб қолмаяпдими? Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу шафқатсизлик эмас. Аммо эмизувчи аёл покиза табиатли ва иймон-эътиқодли бўлиши керак. Сутдан хулқ атвори ҳам ўтади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам ўз оналари эмизмаганлар. Умуман арабларнинг одати шундай эди. Аммо бунда эмизувчиларни энг табиати тозаларини топишни талаб қилишар эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat