Ассалому алайкум! Мен Япония давлатида ўқиш учун келганман. Бу ерда ўқишдан ташқари ишлаб уйга хам пул юбориб тураман. Ўзи келишдан мақсад ишлаш эди. Бу ерда магазинда ишлайман, у ерда ичкиликлар сотилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ичганни, ташиганни, сотганниям ланатлаган ҳадисини ўқиб қолиб у ердан чиқиб МсДоналдсга ичкилик сотилмайдигон жойда ишламоқчи эдим, лекин у ерда чўчқа гўштини хам ишлатишади. Мен хам баъзида тайёрлайман. Дўстим у ерда ишлаш хам ҳаром магазиндаги ишинг билан бир хил, уям-буям харом деди. Биз студентларга бу ерда магазин ресторандан бошқа иш топишни иложи йўқ. Анча изладим, топишни иложи бўмаяпти, анча пул сарфлаб кеганмиз қайтиб кетолмаймиз. Нима қилсак бўлади?