Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўқув марказларидаги ҳолат

23:58 / 05.10.2023 | Xasanboy | 681

Ассалому алайкум! Айрим ўқув марказларида дарс жараёнларини яхши ўзлаштиролмаган ҳамда уй вазифаларини бажариб келмаган ўқувчиларга маълум миқдорда молиявий жарима қўлланилади. Якунида эса ўқувчилар белгиланган босқич имтихонидан ким аъло натижада ўтса йиғилган пул ушбу ўқувчига мукофот сифатида берилади. Шу қилинаётган иш ва рағбатлантириш пули ҳалол бўладими? 2. Айрим ўқув марказлари имтихонлар ташкиллаштириб, имтихонда қатнашиш истагидагилардан пул йиғиб йиғилган пулни маълум миқдорини ташкилий харажатларга сарфлаб, ортган пулни имтихонда яхши натижа қайд этган ғолибга совға олиб берилади. Шу ҳолат ҳам тўғри бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иккала ҳолат ҳам тўғри эмас. Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушгани учун жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat