Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яратганнинг қаҳри эмасми?

12:00 / 15.11.2018 | Asqarjon | 2913
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, ноўриндир балки, лекин шу савол мени қийнаяпти. Касбим ўқитувчи, мактабда биология фанидан дарс бераман. Мактабимизнинг кириш жойида мактаб формасининг намунаси берилган сурат катта қилиб илиб қўйилган. Шу расмда дарс партасида ҳижобда ўтирган қизнинг устига тақиқ белгиси чизиб қўйилган. Ҳар душанба мактабимиз ўқитувчиларига мактаб ўқитувчилари йиғилиши бўлади. Шу йиғилишларда Халқ Таълими Вазирлигининг телеграмдаги ботлари ва сайтларига аъзо бўлишимиз кераклиги ва янгиликлардан хабардор бўлишимиз лозимлиги айтилади. Ҳар куни телеграм каналидан ҳали у мактабда ўқувчилар ўқитувчини дўппослаганлиги, ҳали бу мактабда ўқувчилар ўртасида пичоқбозлик бўлгани ёки яна бир мактабда мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолганлиги ва яна шунақа ҳар хил хабарлар келади. Ўйланиб қоламан, балки Аллоҳнинг фарзи бўлган ҳижобни илм даргоҳининг ўзида тақиқланганлиги учун Аллоҳнинг қаҳри келиб мактабларда мана шундай ишлар бўлаётгандир. Мана шу саволимни агар мақул келса телеграм каналига чиқарсангиз ва ёзганларимни ўқиётган муслим ва муслима ака-ука, опа-сингилларим ҳар бир намозда дуо қилинг: мана шундай Аллоҳнинг фарзини йўққа чиқарганларга Аллоҳ инсоф берсин. Дуо тақдирни ўзгартиради деб эшитгандим Иншааллоҳ дуоларимизни Аллоҳ ижобат этса. Яна бир таклифим бор эди шахсан Муфтий ҳазратларига мактабларда ҳафтасига 1 ёки 2 соат диний сабоқ берилса. Қишлоқ имомларини қайта тайёрловдан ўтказилса.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сизга ўхшаган фарзандларимизни таълим-тарбиясига куюнадиган, фидоий устоз-ўқитувчиларни сонини ва сифатини Аллоҳ таоло зиёда қилсин. Раҳмат, таклифлар учун. Биз ҳам дуодамиз, иншаа Аллоҳ сиз айтган ишлар ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat