Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масиҳийлар билан бахслашувда

11:50 / 16.11.2018 | 1248
Ассалому алайкум! Ҳозирда ЁуТубе ижтимоий тармоғида,"Ўзбек масиҳийлари" профили остида жоҳил христианлар қабих ишларини амалга оширишмоқда. Уларнинг қилаётган ишлари Аллоҳни, Ислом динини Муҳаммад алайҳиссаломни инкор қилиб турли бўхтонлар қилишмоқда. Ҳар галги видеороликларида исломга танқидий фикр билдириб ўзларини динларига тарғиб қилишмоқда. Баъзи иймонли юртдошларимиз бундай ҳақорат ва тухматларга чидолмай масиҳий кофирлар билан бахслашмоқда. Масиҳийлар ҳеч ҳеч яхши гапни тушунмаяпти. Ахир ўзларини Яратувчисига нисбатан қилинаётган бундай тухматга ким хам чидай олади? Баъзи бахсларда мусулмонлар "Сизлар айтаётган Худо билан, биз айтаётган Аллоҳ иккиси ҳам бир, яъни бир манони англатади" деб айтаябди. Лекин масиҳийлар Худо ва Аллоҳ булар иккиси бир эмас дейишмоқда ва Аллоҳга кофирлик қилаяпти. Шундай ҳолатларда мусулмонлар ҳам улар сиғинаётган нарсаларини ҳақоратлаши мумкинми? Ёки жим қараб туриш керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом!  Ҳақоратлашлари мумкин эмас. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади: 

 وَلاَ تَسُبُّواْ الَّذِينَ يَدْعُونَ مِن دُونِ اللّهِ فَيَسُبُّواْ اللّهَ عَدْوًا بِغَيْرِ عِلْمٍ كَذَلِكَ زَيَّنَّا لِكُلِّ أُمَّةٍ عَمَلَهُمْ ثُمَّ إِلَى رَبِّهِم مَّرْجِعُهُمْ فَيُنَبِّئُهُم بِمَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ۝ 

108. Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўк¬мангизки, билмасдан, тажовуз ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар. Ҳар бир умматга ўз амалини ана шундай чиройли қилиб кўрсатиб қўйдик. Сўнгра эса қайтишлари фақат Роббларигадир. Бас, У қилиб юрган амалларининг хабарини берур.
Мушриклар Аллоҳни қўйиб, санам ва бутларга ибодат қиладилар. Ушбу ояти каримада мушрикларнинг ўша бутларини ҳақорат қилмаслик буюрилмоқда.
«Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангизки...»
Уларнинг бутларини сўкишдан қайтаришнинг асосий сабаби оятнинг ўзидан англашиляпти:
«...билмасдан тажовуз ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар».
Яъни мусулмон киши мушрикнинг санамини сўкса, бундан ғазабланган мушрик ҳам унга жавобан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони таҳқирлаши мумкин. Бу турган гап. Чунки:
«Ҳар бир умматга ўз амалини ана шундай чиройли қилиб кўрсатиб қўйдик».
Инсоннинг табиати шундай. Қилаётган амаллари унинг ўзига гўзал ва зийнатли кўринаверади. Ҳатто бутун инсоният қабоҳат деб иттифоқ қилган ишни мақташга сўз топади. Шунингдек, мушрикларга ҳам ўз ширклари жуда ҳам зийнатли бўлиб туюлади. Ана шу эътибордан уларнинг бутлари ҳақоратланган чоғда ғазабланишлари мумкин. Мусулмон одам одобли бўлгани учун ҳам бу ишни қилмаслиги керак. Аллоҳга ҳавола қилиб қўяверса, у ёғини Аллоҳнинг Ўзи билади.
«Сўнгра эса қайтишлари фақат Роббларигадир. Бас, У қилиб юрган амалларининг хабарини берур».
Шундай экан, мусулмоннинг кўнгли тўқ бўлсин. Аммо мушриклар ҳар доим янги гап, янги таклифлар топиб турадилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Уларга ҳақни чиройли тарзда кўрсатиб қўйиш керак. қабул қилсалар қилди қилмасалар Аллоҳга ҳақола қилинади. Лекин кузатиб борувчилар ҳақни англаб олишаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat