Ассалому алайкум.Ҳурматли шайх ҳазратлари. Мен сизни ақиқа хақидаги барча берган саволларингизни ўқиб чиқдим. Мен бу саволни бир дўстим илтимосига биноан бермоқдаман. У дўстимни ёши 30 га кирган. Унинг айтишича, у туғулганида Ақиқа қилинмаган экан. У бу ақиқани ўзи ҳозир қилса ҳам бўладими? Ёки уни ота-онаси қилиши керакми? Баъзилар айтишдики, бола Ақиқа қилинмаса охиратда "бу бола дунёга келмаган экан" деб уни жаннатга киритилмас экан. Бу гап тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ақийқани имкони бор одам қилса яхши. Қилмаган одамга танглик йўқ. Ўттиз ёки ундан бошқа ёшдаги одамлар ўзига ақийқа қилсин деган гап ҳам йўқ.