Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Хожиотамиз 66 ёшларида вафот этдилар. Хожионамиз ҳозир идда сақлаяптилар. Жигарлари юзасидан раҳматли Хожиотамиз билан Тошкент шаҳрига бориб даволаниб турардилар. Ҳозир идда сақлаяптилар, аммо Тошкентга бориб врач кўригига боришлари керак. Агар Тошкентга врач кўригига борсалар шариатимизда қандай ҳукми бор? Хожионамиз идда вақтида Тошкентга врач кўригига борсалар бўладими? Саломатликлари учун бу жуда муҳим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Зарурат шуни тақозо қилса бориши жоиз. Зарур ёки зарур эмаслигини онанинг ўзларидан сўранглар. Бормаса ҳам бўлиши имконияти бўлса чиқишлари жоиз эмас. Валлоҳу аълам!