Ассалому алайкум! Мен аёл кишиман. Мени бир савол жуда қийнаб келади. Бундан бир нечча йиллар олдин ўпка касали яьни силга чалинганман. Шу касаллигимдан қолган асоратлар сабабли хар куни ёки ора кунда бир ғусл қилолмайман. Лекин эрим хар куни ора кунда бир тўшакка чорлайди. Мен нима қиларимни билмаябман, ғусл қилиб намозларимни тўлиқ адо этиб юрайми эримни рози қилайми? Лекин иккиси хам бири намоз учун бадан поклигини талаб қилса, иккинчиси эрни кўнглини олгандан кейин баданни тоза қилишни талаб қилади. Хар икки холатда хам баданимни ора кунда сувга солишимга тўғри келаябди. Шундай касаллик холатларида динимизда аёлларга енгилликлар борми? Илтимос бўлса айтинглар.
– Ва алайкум ассалом! Ҳар куни ғусл қилиш соғлиғингизга жиддий зарар етказаётган бўлса унга сабаб бўлаётган иш, яъни яқинликни камайтиришингиз, эрингиз эса рози бўлса сабр қилиб туриши керак. Аммо бу ҳолат таяммум қилиш учун рухсат бўла олмайди. Валлоҳу аълам!