Ассалому алайкум! Минг афсуски мeн нос чeкишга ўрганиб қолганман. Таҳорат олиб намоз ўқисам, намозим қабул бўладими? Умуман чeкувчининг намози қандай адо бўлади? Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Қабул бўлиш ёки бўлмаслиги бу ихлосингизга боғлиқ. Намознинг фарз ва вожиблари топилса, намоз адо бўлаверади. Валлоҳу аълам!