Ассалому алайкум! Оилада онам билан истиқомат қиламан. Онам бахшичилик қўл бериш ишлари билан шуғулланади, мен бир неча бор шу ишларни қилманг деп айтдим фойдаси бўлмаяпти. Оила харажатлари хаммасини ўзим қиламан халол ишим билан алхамдулиллах. Лекин онам шу ишларни қилиб хар хил егуликлар олиб келади, шу нарсалардан есам бўладими? Емасам онам хафа бўлади деп ўйлаяпман есам қалбимда гумон бор.
– Ва алайкум ассалом! Еманг. Хафа бўлса бўлаверсин. Валлоҳу аълам!